Қозоғистондада иқтидорли болалар учун Johns Hopkins жаҳон маркази очилади
«Илмий тадқиқотларни ривожлантириш доирасида иқтидорли ўқувчилар учун таълим дастури ишлаб чиқилмоқда. Биз дунёдаги иқтидорли болалар билан ишловчи энг йирик марказлардан бири Johns Hopkins билан ушбу дастурни амалга ошириш имконини берадиган меморандум тузишни режалаштирмоқдамиз. Олдингизда слайдда баъзи машҳур одамларни кўришингиз мумкин. Улар Johns Hopkins маркази битирувчилари», - деди Ануар Унайбеков ҚР Таълим-маориф вазирлиги ходимлари йиғилишида.
Унга кўра, дунёда иқтидорли болалар учун 13 та Johns Hopkins марказлари мавжуд. АҚШда битта, Гонконг, Ирландия ва Грецияда учтаси бор.
«Биз яқин орада Нур-Султан ёки Алматида 14-марказни очишни режалаштирмоқдамиз.
Шунингдек, «Дарын» маркази раҳбари келгуси йилда халқаро олимпиадаларда иштирок этиш сифатини ошириш вазифаси турганини таъкидлади.
«Жорий йилнинг август ойида дунёнинг энг нуфузли олимпиадаларида иштирок этиш даврини якунладик. Таълим-маориф вазирлиги кўмагида терма жамоа 7 та халқаро олимпиадаларда иштирок этди. Натижада иқтидорли болаларимиз 3 та олтин, 15 та кумуш ва 9 та бронза медалини қўлга киритди. Жами 27 та соврин. Бу ютуқ Қозоғистон Республикаси тарихидаги мутлақ рекорддир», — деди А. Унайбеков.
Муаллиф: Даулет Изтилеу