Қозоғистонда зўравонлик ва буллинг қурбонлари учун “111” ягона телефон рақами ишга туширилди

Бугун Бош вазир ўринбосари Тамара Дуйсенова бошчилигида ўтказилган йиғилишда болалар ва ўсмирлар ўртасидаги оилавий зўравонлик ва буллинг масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Kazinform primeminister.kzсайтига таяниб хабар беради.

Тамара Дуйсенова бошчилигида ўтказилган йиғилиш
Фото:primeminister.kz

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига мурожаатида ягона ишонч телефони ташкил этиш, зўравонлик ва буллинг қурбонларига ёрдам кўрсатишнинг самарали дастурини ишлаб чиқиш вазифасини қўйган эди.

Ушбу вазифа доирасида зўравонлик ва буллинг қурбонлари 16 октябрдан 111 ягона давлат алоқа маркази (илгари “АМАНАТ” партияси қошида ишлаган) фаолият кўрсатмоқда.

- 24 соат боғланишингиз мумкин.

- Шаҳар рақамлари ва мобиль операторларга қўнғироқлар бепул.

- Матнли диалог орқали керакли ёрдам кўрсатилади.

- Ёрдам бериш учун малакали психолог ва ҳуқуқшунослар жалб этилди.

Шунингдек, ҳар бир ҳолатда операторлар “ҳозирги вақтда” тамойилига амал қилган ҳолда алоҳида масала бўйича ҳар томонлама ёрдам кўрсатадилар.

Барча зарур давлат органлари ва хизматлари мажбурий қайта алоқа усулидан фойдаланган ҳолда бир вақтнинг ўзида улаш режалаштирилган.

Ягона ишонч телефони 101, 102, 103 рақамларига ва давлат фавқулодда хизматлари рўйхатидаги бошқа рақамларга киритилган. Бу ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олишда фуқароларга тезкорлик билан ёрдам кўрсатиш имконини беради.

“Бу чора-тадбирлар фуқаролар, айниқса, аёллар ва болалар учун хавфсиз муҳит яратиш имконини беради. Контакт-марказ давлат томонидан ўз вақтида ёрдам кўрсатишнинг самарали воситасига, шунингдек, ҳудудлардаги ўткир муаммоларни мониторинг қилиш учун маълумотлар манбаига айланади”, - деди Тамара Дуйсенова.

Сўнгги хабарлар