17:11, 16 Февраль 2022 | GMT +5
Қозоғистонда ўзини ўзи банд қилганларнинг даромади қанча
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда жорий йил бошига келиб ўзини ўзи иш билан банд қилганлар сони қарийб 2,1 миллион кишини ташкил этди, бу 2020 йилнинг ўтган чорагига нисбатан 1,3 фоизга кўпдир. Сўнгги 5 йилда бу кўрсаткич ўртача 2,1 миллион кишини ташкил этган бўлса, 10 йил аввал 2,7 миллион кишига етарди. Иш билан банд бўлганларнинг умумий сонида якка тартибдаги тадбиркорларнинг улуши 23,8 фоизни ташкил этди, дея хабар бермоқда Kazinform finprom.kzга таяниб.

Ўзини ўзи иш билан таъминлаган аёллар ва эркаклар сони ўртасидаги фарқ унчалик катта эмас. Эркаклар улуши 54,7 фоизни ёки 1,2 миллион нафарни, аёлларнинг улуши 45,3 фоиз ёки 948,5 минг кишини ташкил этади.
Қозоғистон Республикаси вилоятлари орасида ўзини ўзи банд қилганлар энг кўп Туркистон вилоятида кузатилган - 359,9 минг киши. Кейинги ўринларда Алмати (278,8 минг киши) ва Шарқий Қозоғистон (191,4 минг киши) вилоятлари жойлашган.
2,1 миллион ўз-ўзини иш билан таъминловчилардан 862,1 минг киши 80 минг тенгегача бўлган умумий даромадга эга, (41,2 фоиз).
328,1 минг одамнинг умумий даромади ойига 100 мингдан 150 минг тенгегача етади.