Қозоғистонда журналистларнинг тинч йиғинларда ишлаш тартиби эълон қилинди

ASTANА. Кazinform – ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги журналистларнинг тинч йиғинларда ишлаш тартиби лойиҳасини эълон қилди.

Қозоғистонда журналистларнинг тинч йиғинларда ишлаш тартибини эълон қилинди
Фото: DALL-E

—Журналист тинч йиғинларда оммавий ахборот воситалари учун хабар ва материалларни йиғиш, қайта ишлаш ва тайёрлашда ўзи билан бирга журналист гувоҳномаси бўлиши шарт, — дейилади ҳужжатда.

Унда тинч йиғинларни ёритувчи журналистлар махсус белги тақиб юриши шартлиги ҳам қайд этилган. Бу белгилар:

— олд ва орқа томонида «PRESS» ёзуви босилган очиқ кўк рангли жилет;

— енгида ўртасига «PRESS» ёзуви туширилган тўқ сариқ бинт;

Тинч йиғин бўлиб ўтаётган аҳоли пункти ҳокимлиги журналист томонидан юборилган мурожаат асосида журналистлар учун Фавқулодда матбуот маркази ташкил этади. Оммавий ахборот воситаси тинч йиғиндан бир кун олдин журналистлар сонини кўрсатиб, эркин шаклда сўров юборади.

Тезкор матбуот марказининг атрофи лента билан ўралган бўлиши, электр энергияси билан жиҳозланган бўлиши ва фотосуратлар, видеолар ва суҳбатлар олиш учун етарли жой белгиланиши керак.

Шу билан бирга, журналистлар махсус лента билан ўралган Тезкор матбуот марказидан ташқарида ҳам ишлашлари мумкинлиги айтилди.

Маҳаллий ҳокимликлар журналистларни Тезкор матбуот марказига кузатиб бориши, ташкилотчилар ва иштирокчилар билан суҳбатлар ташкил этиши, хавфсизлик чораларини тушунтириши шарт.

Сўнгги хабарлар