Қозоғистонда жорий йилда 7,4 млн квадрат метрдан ортиқ уй-жой фойдаланишга топширилди

None
ASTANA. Kazinfrom - Жорий йил январь-июнь ойларда 7,4 миллион квадрат метрдан ортиқ уй-жой фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йил январь-июнь ойларда 7,4 миллион квадрат метрдан ортиқ уй-жой фойдаланишга топширилди, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,8 фоизга кўпдир. Уй-жойларни фойдаланишга топширишнинг энг юқори кўрсаткичлари Алмати, Чимкент шаҳарлари, шунингдек, Улитау ва Абай вилоятларида кузатилмоқда», - деди Алибек Қуантиров.

Вазирнинг қўшимча қилишича, қишлоқ хўжалигида ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 3,2 фоизга ошган.

«Саноатда ишлаб чиқариш ҳажмининг ижобий ўсиши барча ҳудудларда қайд этилди. Шарқий Қозоғистон, Манғистау, Ақмола ва Павлодар вилоятларида энг юқори ўсиш кузатилди. Барча 7 та иқтисодий кўрсаткич бўйича 6 та ҳудудда – Абай вилояти, Ақмола, Ғарбий Қозоғистон, Қостанай вилоятларида, шунингдек, Алмати ва Чимкент шаҳарларида ижобий ўсиш кузатилмоқда», - дея қўшимча қилди вазир.

Аввалроқ вазир жорий йилнинг биринчи ярми якунларига кўра Қозоғистон иқтисодиётининг ўсиш суръати 5 фоизни ташкил этганини маълум қилганди.

Шунингдек, дастлабки натижаларга кўра, 2023 йил январь-май ойларда ташқи савдо айланмаси 8 фоизга ошган.

Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар
telegram