Қозоғистонда заргарлар ҚҚСдан вақтинча озод қилинди

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаиловнинг Сенат депутатлари саволига берган жавобига таъкидланишича, заргарлар 2023 йилдан бошлаб олтин ва кумуш сотишда қўшилган қиймат солиғидан вақтинча озод қилинади, деб хабар берди Кazinfortm мухбири.

«2023 йилда Солиқ кодексига маҳаллий заргарларни олтин ва кумушни сотишда қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш бўйича қўшимчалар киритилди. Ижобий натижа бўлса, нормани қўллаш муддати узайтирилади. Қимматбаҳо металларни заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларга тўғридан-тўғри шартнома асосида ёки товар биржаси орқали қийматининг 15 фоизи миқдорида аванс тўлаган ҳолда ва тўловни 180 кунга кечиктириш шарти билан сотиш тартибини жорий этиш масаласи янада кўриб чиқилмоқда», - дейилади жавобда.

Унга кўра, «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида»ги қонунга ломбардлар томонидан заргарлик буюмлари, айниқса фойдаланилган ва сотилмаган буюмларни экспорт қилишнинг олдини олиш мақсадида ўзгартишлар киритилиши кўзда тутилган. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, ички бозорда сотилмаган қимматбаҳо металларнинг тозаланган олтин қуймалари Миллий банк активлари ҳисобига киритилиши мумкин.

Гаровга қўйилган мол-мулкни ўтказиш (сотиш) процессуал қонунларда белгиланган тартибда очиқ ким ошди савдоси орқали амалга оширилади (ФКнинг 319-моддаси 1-банди). Заргарлик буюмлари тўлиқ сотилмаса, ломбардлар уни иккиламчи хомашё сифатида «Тау-Кен Алтин» МЧЖнинг қайта ишлаш заводига ўтказиши керак», — дея тушунтирди Алихан Смаилов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар