Қозоғистонда зарарли меҳнат шароитида узоқ вақт ишлаган 11 814 нафар фуқарога махсус тўлов белгиланди

Қозоғистонда зарарли меҳнат шароитида узоқ вақт ишлаган 11 814 нафар фуқарога махсус тўлов белгиланди
Фото: Kazinform

ASTANА. Кazinform - Йил бошидан буён зарарли меҳнат шароитида узоқ вақт ишлаган 11 814 нафар фуқарога махсус ижтимоий тўлов тайинланди. Мазкур тўловни олиш учун жами 12 530 нафар фуқаро мурожаат қилган, деб хабар беради ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизмати.

Иккита манба (республика бюджети ва Ягона жамғариб бориладиган пенсия фонди) ҳисобидан тўланадиган махсус ижтимоий тўловни олиш учун 3077 нафар фуқаро мурожаат қилган, шундан 2963 нафарига тайинланган.

Тўртта молиялаштириш манбаси ҳибобидан тайинланадиган махсус ижтимоий тўлов(республика бюджети, Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси, иш берувчи ва ҳаётни суғурталовчи ташкилот) учун 8 928 нафар фуқаро мурожаат қилган ва 8 851 нафарига тайинланган.

Шунингдек, 474 нафар фуқаро суғурта компанияси билан пенсия аннуитети шартномасини тузишни кутмоқда, 51 нафар фуқаро SМS-хабарга жавоб бермади. Мажбурий шартлар бажарилмаганлиги сабабли 191 нафар мурожаат қилувчига махсус ижтимоий тўлов тайинлаш рад этилди.

Ҳудудлар бўйича махсус ижтимоий тўловлар учун энг кўп мурожаат қилганлар Қарағанди (2 та манбадан – 528 киши, 4 та манбадан – 1598 киши), Қостанай (2 та манбадан – 334 киши ва 4 та манбадан – 1057 киши) ва Шарқий Қозоғистон вилояти ( 2 та манбадан – 275 киши, 4 та манбадан – 1063 киши) вилоятларида рўйхатга олинган.

Аввал хабар қилинганидек, 2024 йил 1 январдан Қозоғистонда зарарли меҳнат шароитида узоқ вақт ишлаган шахслар учун махсус ижтимоий тўлов жорий этилди.

Махсус ижтимоий тўловни олиш учун 55 ёшга тўлган ва Ягона жамғариб бориладиган пенсия фондига камида 7 йил касбий пенсия бадаллари бўлиши мажбурий шарт ҳисобланади. Тўлов пенсия ёшига қадар амалга оширилади. Махсус ижтимоий тўловни олиш учун меҳнат шароитлари зарарли ишлар билан шуғулланмаслиги керак. Ишчилар енгилроқ ишларга ўтишлари мумкин, шундан сўнг улар иш ҳақи ва тўлов олишлари ёки таътил ва нафақага чиққунга қадар махсус ижтимоий тўлов олишлари мумкин.

Махсус ижтимоий тўловни тайинлашнинг мажбурий шартларини ҳисобга олган ҳолда, Давлат бандлик хизмати маълумотларига кўра, 2024 йилда унга 37 мингдан ортиқ ишчи мурожаат қилиши мумкин, умумий тўловнинг ўртача миқдори 208 минг тенгедан ошади. Ҳар бир ходим учун тўлов миқдори уларнинг Ягона жамғариб бориладиган пенсия фондидадаги жамғармаларига боғлиқ.

Сўнгги хабарлар
telegram