Қозоғистонда юқори технологияли дронларни ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда
ASTANA. Kazinform — Лойиҳа Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «KAZAKH INVEST» АЖ кўмагида амалга оширилади, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Yesil Technology Company Алмати вилоятида юқори технологияли дронларни ишлаб чиқарувчи корхона қуриш ниятида.
Вазирлик вакиллари ва инвесторлар ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Қозоғистоннинг саноат-инновацион ривожланиши ва иқтисодиётини диверсификация қилишни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳа қиймати қарийб 12 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Ишлаб чиқарилган дронлар нафақат Қозоғистоннинг ички бозорига етказиб берилади, балки Марказий Осиё мамлакатларига ҳам экспорт қилинади.
Ишлаб чиқариш жараёнида халқаро тажрибага эга етакчи муҳандислар, шунингдек, қозоғистонлик мутахассислар иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда чигирткаларни йўқ қилиш учун дронлар сотиб олиниши ҳақида ёзган эдик.