Қозоғистонда юк автомобилларини ишлаб чиқарувчи завод очилади
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон-Хитой давра суҳбати давомида Хитой ва Қозоғистон компаниялари ўртасида Қозоғистонда юк автомобилларини ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ташкил этиш бўйича келишув имзоланди, деб хабар берди Ҳукумат матбуот хизмати.
Завод Қарағанди вилоятининг Саран шаҳрида жойлашади.
“Қўшма корхона тузиш тўғрисида шартнома имзоланди. “Саран” саноат зонаси негизида юк ва савдо ускуналари ишлаб чиқарадиган янги завод қурилади. Янги корхона ташкил этилиши қўшимча 1,5 минг иш ўрни яратиш имконини беради. Шунингдек, янги технологиялар, пайвандлаш, катафорез, бўяш ва йиғиш учун замонавий ускуналар сотиб олинди. Ёш муҳандислар Хитойда қўлланиладиган янги кўникмаларни ўрганиш имкониятига эга бўладилар”, — деди қўшма лойиҳа раҳбари Арғулан Майқонов.