Қозоғистонда ёш мутахассислар уй сотиб олиш учун 7 миллион тенгедан ортиқ кредит олишлари мумкин

Қозоғистонда ёш мутахассислар уй сотиб олиш учун 7 миллион тенгедан ортиқ кредит олишлари мумкин
Фото: abai.kz

2009 йилдан буён Миллий иқтисодиёт вазирлиги қишлоқларда кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида “Диплом билан қишлоққа” лойиҳасини амалга оширмоқда, дея хабар беради Kazinform Миллий иқтисодиёт вазирлигига таяниб.

Иштирок этиши мумкин:

▪️ Соғлиқни сақлаш

▪️Таълим

▪️Ижтимоий таъминот

▪️Маданият

▪️Спорт

▪️Агросаноат мажмуаси

▪️ Қишлоқ, посёлка, қишлоқ округлари ҳокимликларининг давлат хизматчилари.

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари:

▪️ 100 БҲМ (345 минг тенге) миқдорида бир марталик устама нафақа тўлови.

▪️Уй сотиб олиш учун йиллик кредит суммасининг 0,01 фоизи миқдорида фоиз ставкаси билан 15 йил муддатга 1500 БҲМ (5,2 миллион тенге) гача бюджет кредитини тақдим этиш.

“2009-2022 йиллар давомида 95 мингдан ортиқ мутахассис 17 миллиард тенге миқдорида устама нафақа олди. 45 мингдан ортиқ мутахассис уй-жой сотиб олиш учун 142,5 миллиард тенге миқдорида бюджет кредити олди. Бу йил эса 3,6 минг мутахассис уй-жой сотиб олиши учун 18,6 миллиард тенге ажратилди. Otbasy bank апрел ойидан бошлаб лойиҳа оператори этиб тайинланди. Дастур рақамли форматга ўтказилди. Аризалар Баспана Маркет кўчмас мулк порталида онлайн тарзда қабул қилинади”, — деб ёзади вазирлик.

Сўнгги хабарлар
telegram