Қозоғистонда ёмғирли кунлар бошланиб, куз нафаси сезилади
ASTANA. Kazinform — Синоптиклар 18-20 август кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди, деб хабар беради «Қазгидромет» матбуот хизмати.
“Атмосфера фронтларининг ўтиши муносабати билан республика ҳудудининг аксарият қисмида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади, шамол кучаяди, дўл ёғиши мумкин. Фақат мамлакатнинг жанубида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Шимолий, шарқий ва марказий ҳудудларда кечаси ва эрталаб туман тушади. 19-20 август кунлари шимолий вилоятларда, 20 августда эса Қозоғистоннинг марказий қисмида кучли ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда”, — дейилади хабарда.
Ғарбий ҳудудларда кундузи ҳаво ҳарорати +30…+38°C гача кўтарилади, Манғистау вилоятининг айрим ҳудудларида эса +41°C гача етади.
Ақтўбе вилоятида кундузи ҳаво ҳарорати +27…+35°C гача, Қостанай вилоятида +20…+30°C гача бўлади.
Шимолий вилоятларда кундузи ҳаво ҳарорати +17…+22°C гача пасайиши кутилмоқда.
Мамлакатнинг марказий ва шарқий ҳудудларида кундузи ҳаво ҳарорати +18…+30°C гача пасаяди.
Қозоғистоннинг жанубида кундузи ҳаво ҳарорати +30…+37°C оралиғида бўлади.
Мамлакатнинг жануби-шарқида кундузи ҳаво ҳарорати +28…+35°C ни ташкил этади.