Қозоғистонда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси ҳудудининг аксарият қисми циклон таъсирида қолишда давом этади, атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ, дўл ва довул бўлиши мумкин, шимол, шарқ ва марказда жала ёғади. Бу ҳақда Кazinform агентлиги хабар беради.

Об-ҳаво
Фото: Freepik

“Қазгидромет” РДК маълумотларига кўра, фақат мамлакат жануби ва жануби-ғарбида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Республика бўйлаб шамол кучаяди, кечаси ва эрталаб шимол ва шимоли-ғарбда туман тушиши мумкин;

Алмати вилоятида, Павлодар вилояти жануби, шарқи, марказида, Улитау вилояти шарқи ва марказида, Абай вилояти шимоли-ғарби, марказида, Шарқий Қозоғистон вилояти шимоли-ғарбида, Атирау вилояти ғарби ва шарқи, Ғарбий Қозоғистон вилояти шимолида ёнғин хавфи юқори бўлиб қолади.

Туркистон, Қизилўрда, Жамбил, Алмати, Жетису, Улитау вилоятларида, Қостанай, Шарқий Қозоғистон ва Абай вилояти жанубида, Атирау вилояти ғарби, жануби-шарқида, Манғистау вилояти ғарбида, Қарағанда вилояти жануби, ғарбида юқори ёнғин хавфи мавжуд.

Ғарбий Қозоғистон ва Атирау вилоятларида аномал иссиқ бўлади.

Сўнгги хабарлар