19:45, 13 Май 2024 | GMT +5
Қозоғистонда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда
ASTANA. Kazinform - Яқин кунларда Қозоғистонда об-ҳаво жанубий циклон ва унга боғлиқ бўлган атмосферанинг фронтал қисмларига қараб белгиланади: мамлакатнинг аксарият ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, дўл ёғиши ва шиддатли шамол эсиши мумкин. Бу ҳақда Kazinform агентлиги “Қазгидромет” РДКга таяниб хабар беради.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, 14-15 май кунлари шимолда ва марказида, 15-16 май кунлари шарқда, 16 май кунлари жанубда ва жануби-шарқида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. 16 майдан бошлаб шимоли-ғарбий босқин республиканинг ғарбий, шимоли-ғарбий ва шимолида ёғингарчиликни тўхтатиши, ҳаво ҳароратининг сезиларли даражада пасайиши кутилмоқда.