08:30, 19 Май 2024 | GMT +5
Қозоғистонда ёмғир ёғиб, кучли шамол эсиши кутилмоқда
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида жанубий циклон ва унга боғлиқ бўлган атмосфера фронтал қисмлари ўз таъсирини сақлаб қолади. Натижада ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади, шимоли-ғарбий, шимолий, жануби, жануби-шарқида, республика марказида кучли ёмғир, дўл ва довул бўлиши мумкин, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

“Қазгидромет” РДК маълумотларига кўра, республика бўйлаб кучли шамол эсиши, чанг бўрони бўлиши, мамлакат жанубида кучли шамол эсиши, шимоли-ғарбий ва шимолда туман тушиши кутилмоқда.