Қозоғистонда ёқилғи қуйиш шохобчалари кўпайди
ASTANA. Kazinform - 2023 йилда Қозоғистонда 3,3 мингдан ортиқ ёқилғи қуйиш шохобчалари ишлади, бу 2022 йилга нисбатан 5,9 фоизга кўп (3,1 минг дона). Бу ҳақда ҚР Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги Миллий статистика бюроси маълум қилди, дея хабар беради Кazinform агентлиги.
Энг кўп станциялар Туркистон (273), Ақмола (262), Жамбил (253) вилоятларида жойлашган.
Шунингдек, йил давомида газ қуйиш шохобчалари сони 17,8 фоизга ошиб, 2,2 минг донадан 2,6 минг донага етди. Газ қуйиш шохобчалари сони бўйича ҳам Туркистон вилояти етакчилик қилмоқда – 289 дона, кейинги ўринларда Манғистау (236), Қизилўрда (226) ва Жамбил (226) вилоятлари жойлашган.
Қайд этиш жоизки, ҳудудлар кесимида бензин ва газда юрадиган энг кўп автомобиллар Алмати шаҳрига тўғри келади – мос равишда 548 минг ва 3 минг дона. Шунингдек, ҳудудлар орасида аралаш ёнилғи билан ишлайдиган автомобилларнинг энг кўп сони Манғистау вилоятида рўйхатга олинган - 90 минг (аралаш ёқилғи транспорт воситаларининг 22 фоизи).