Қозоғистонда ёғингарчилик ва ҳароратнинг ўзгариши кутилмоқда

ASTANA. Kazinform - 13—14 февраль кунлари фронтал жабҳалар ўтиши муносабати билан Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво кузатилади, дея хабар беради Кazinform.

Об-ҳаво
Фото: Александр Павский / Kazinform

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, республиканинг аксарият қисмида ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик бўлади, шимолий ҳудудларда кучли қор ёғиши, бўрон, яхвонлик ҳосил бўлиши, шунингдек, ғарбда ҳаво ҳарорати 5 даража совуқдан +5 даража илиқгача, шимолий ва марказий шарқий ҳудудларда — 5 даража совуқдан  +2 даража илиқгача кўтарилиши  кутилмоқда.

— 15 февраль куни циклон Қозоғистон ҳудудини тарк этади, унинг ўрнини қорсиз Арктика антициклони эгаллайди, у республиканинг шимолий ярмига совуқни қайтаради. Мамлакатнинг ғарби, шимоли-ғарби ва шимолида 15 февралга қадар ҳаво ҳарорати кечаси 22-32, кундузи 15-27 даражагача пасайиб кетиши мумкин. Қолган ҳудудларда ҳарорат фонида кескин ўзгаришлар кутилмайди, - дея қўшимча қилди Қазгидромет.

Сўнгги хабарлар