Қозоғистонда ёғингарчилик ва 20 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда

Яқин кунларда фаол Атлантика циклони ва у билан боғлиқ бўлган атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. 3 декабрь - шимоли-ғарбда ва шимолда, 3-4 декабрь - шарқда, 4 декабрь - республиканинг жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда - кучли ёғингарчилик кузатилади. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Қазгидрометга таяниб хабар беради.

Об-ҳаво
Фото: Александр Павский/ Kazinform

Республиканинг шимолий ярмида кучли ёғингарчилик билан бирга ер музлаши ва қор бўрони кузатилиши мумкин.

Республика бўйлаб туман тушиши кутилмоқда, шамол тезлиги 15-29 м/с гача, 3 декабрь куни Қозоғистон Республикасининг шимоли-ғарбида ва шимолида вақти-вақти билан 30 м/с ва ундан кўпроқ кучайиши мумкин.

4 декабрдан Шимолий-Ғарбий антициклон оқими билан боғлиқ совуқ ҳаво массаларининг кириб келиши кутилмоқда, бу эса Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ҳароратнинг кескин пасайишига олиб келади. Кечаси шимоли-ғарбий ва шимолий ҳудудларда ҳаво ҳарорати 7-21 даражагача, республика маркази ва шарқида 5-15 даражагача пасайиши кутилмоқда. Жанубий вилоятларда 0-5 даражагача пасайиш кузатилади.

Сўнгги хабарлар