Қозоғистонда ёғингарчилик тўхтаб, ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда - Қазгидромет

ASTANA. Kazinform – 18-20 апрель кунлари республика ҳудудининг аксарият қисми кучли антициклон таъсирида бўлади, ёғингарчилик тўхташи, кундузи ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда “Қазгидромет” РДК матбуот котиби Алина Исмағулова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

весна в Алматы
Фото: Александр Павский/Kazinform

“Фақат узоқ шимолда, шарқий ҳудудларда ва жануби-шарқдаги тоғларда беқарор об-ҳаво кузатилади, атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилади. Қозоғистонда кечаси ва эрталаб туман тушиши, кундузи момақалдироқ бўлиши кутилади. Республика бўйлаб кучли шамол эсади”, - дейди Алина Исмағулова.

“Қазгидромет” РДК матбуот котибининг қўшимча қилишича, кечаси ҳарорат ўзгаради, кундузи эса ғарбда ва жанубда 25-30 даражагача, мамлакат шимолида 20-25 даражагача, жануби-шарқда 23-29 даражагача иссиқ бўлади.

Сўнгги хабарлар