14:12, 29 Январь 2024 | GMT +5
Қозоғистонда ёғингарчилик кутилмоқда
ASTANA. Kazinform - Қозоғистондаги об-ҳаво шароити шимоли-ғарбий циклони таъсирида шаклланади, бу эса беқарор об-ҳавони келтириб чиқаради, дея хабар беради Kazinform “Қазгидромет” РДКга таяниб.

Синоптикларнинг маълумотига кўра, шимолий ҳудудларда ёғингарчилик қор шаклида, жанубий вилоятларда қор ва ёмғир шаклида ёғиши, бўронли кучли шамолнинг эсиши, жанубнинг тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) кўринишида, йўлларда яхвонлик ҳосил бўлиши ва туман тушиши кутилмоқда.
Ҳарорат фонида сезиларли ўзгаришлар кутилмайди.