07:37, 08 Февраль 2024 | GMT +5
Қозоғистонда ёғингарчилик бўлиши ва шамол кучайиши кутилмоқда
ASTANA. Kazinform - Маркази Самара устидаги циклон ва у билан боғлиқ бўлган атмосферанинг фронтал қисмлари Қозоғистоннинг деярли бутун ҳудудига таъсир қилади, дея хабар беради Каzinform агентлиги “Қазгидромет” РДКга таяниб.

Синоптикларнинг хабар беришича, республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик ёмғир ва қор кўринишида бўлади, жанубнинг тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик, шимоли-ғарб, шимол ва жануби-шарқнинг тоғли ҳудудларида қалин қор ёғади. Шимоли-ғарб ва шимолда туман тушади, яхвонлик ҳосил бўлади, шамол кучаяди, жуда кучли изғирин бўлади.
Қостанай вилояти ғарб, жануб, шарқида, Ақмола вилояти ғарб, шимол, шарқида, Шимолий Қозоғистон вилояти жануб, ғарбида баъзан 30 м/с ва ундан ортиқ тезликда жуда кучли шамол эсади.