Қозоғистонда йилнинг энг яхши илмий ходими аниқланди

None
ASTANА. Кazinform - Зиябек Ермуханули Қабилдинов «Энг яхши илмий ходим-2022» да ғолиб деб топилди, деб хабар беради Кazinform.

2022 йил декабр ойида Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги ҳар йили «Энг яхши илмий ходим» номи остида ўтказиладиган мамлакатнинг энг яхши олимлари рўйхатини аниқлади.

Ш. Уалиханов номидаги Тарих ва этнология институти директори, Қозоғистон Республикаси Миллий фанлар академияси мухбир аъзоси, т.ф.д., профессор Зиябек Ермуханули Қабилдинов «Гуманитар ва санъат фанлари» йўналиши бўйича энг яхшилар қаторидан жой олди.

Дарвоқе, мазкур танлов Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги томонидан Қозоғистонда илм-фан соҳасида фаолият юритаётган илмий ходимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилмоқда.

2022 йилда танлов учун жами 126 та ариза келиб тушди ва барчаси апелляция комиссиясига тақдим этилган дейилади Фан ва олий таълим вазирлиги сайтида.


Сўнгги хабарлар