Қозоғистонда йилига 1 миллион тонна қайта ишлаш қувватига эга шакар заводи қурилиши мумкин

ASTANA. Kazinform - Ҳукуматда Бош вазир ўринбосари Серик Жуманғарин раислигида ўтказилган йиғилишда шакар заводи қуриш бўйича инвестиция таклифи тақдим этилди. Лойиҳа “К-Агро Холдинг” ва “Байтерек” холдинг компаниялари томонидан амалга оширилиши режалаштирилган. Бўлажак завод Жамбил вилоятида қурилади, дея хабар беради Кazinform агентлиги ҳукумат матбуот хизматига таяниб.

шакар
Фото: ҚР Ҳукумати

Лойиҳага кўра, заводнинг қайта ишлаш қуввати кунига 8-10 минг тоннани ташкил этади, бу эса йилига 1 миллион тонна қанд лавлагини қайта ишлаш ва 130 минг тоннага яқин шакар ишлаб чиқариш имконини беради.

Айни пайтда мавжуд шакар заводлари қувватини ошириш мақсадида модернизация қилинмоқда. Бу ишлар янги завод қурилиши билан биргаликда Қозоғистоннинг шакар импортига қарамлигини босқичма-босқич камайтириш ва қанд лавлагидан юқори даражада қайта ишланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имконини беради.

Қозоғистонда йилига 1 миллион тонна қайта ишлаш қувватига эга шакар заводи қурилиши мумкин
Фото: ҚР Ҳукумати

 

Ҳозирда Қозоғистонда суткалик жами 8,7 минг тонна қанд лавлаги ва 2,4 минг тонна шакарқамиш хомашёсини қайта ишлаш қувватига эга 4 та шакар заводи мавжуд.

2023 йилда республикада ички шакар истеъмоли ҳажми 507 минг тоннани ташкил этди. Мамлакат эҳтиёжларининг асосий қисми ЕОИИ давлатларидан тайёр шакар импорти ва шакарқамиш хомашёсини қайта ишлаш ҳисобига қондирилади.

Сўнгги хабарлар