Қозоғистонда йил охиригача коллеж талабалари учун 13 та ётоқхона фойдаланишга топширилади

ASTANA. Кazinform – Қозоғистонда янги ўқув йилида коллеж талабалари учун 2,5 минг ўринли 13 та ётоқхона фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
None

Улардан 960 ўринга мўлжалланган 4 та ётоқхона янги ўқув йилигача фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ҳукумати йиғилишида ҚР Таълим-маориф вазири маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Талдиқорған мусиқа коллежи, Ақтау технологик хизмат кўрсатиш коллежи, Алмати қурилиш-монтаж коллежи ва Алмати мода ва дизайн коллежларида янги ётоқхоналар фойдаланишга топширилди.

Жорий йил охирига қадар Чимкент шаҳри, Ақмола, Жетису, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Қизилўрда ва Жамбил вилоятларида 1512 ўринли 9 та ётоқхона очиш режалаштирилган. Бу чора-тадбирларнинг барчаси техник ва касб-ҳунар таълимининг мавжудлиги ва сифатини ошириш, коллеж талабаларининг ётоқхонада яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган.

Айтиш жоизки, бугунги кунда мамлакат бўйича коллеж талабаларининг 85 фоизи ётоқхона билан таъминланган.

Сўнгги хабарлар