Қозоғистонда йил охиригача 180 дан ортиқ болалар боғчалари очилади
– Йил бошидан буён 10,6 минг ўринга мўлжалланган 140 та мактабгача таълим муассасаси ишга туширилди. Йил охиригача 23,9 минг ўринга мўлжалланган яна 182 та ташкилот очиш режалаштирилган. Ўрта таълимда ўқувчилар ўринлари етишмовчилигини бартараф этиш учун жорий йилда 215 минг ўринли 225 та мактаб очилади», — деди Алихан Смаилов Давлат раҳбари иштирокидаги Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида.
Унга кўра, кичик шаҳарчалар, туман марказлари ва қишлоқлардаги 1000 дан ортиқ мактаб таъмирланмоқда.
«Атирау, Манғистау, Алмати ва Туркистон вилоятларига педагогика олий таълим муассасаларининг 2 минг нафар энг яхши ўқитувчилари ва битирувчиларини жалб этиш режалаштирилган. Техник ва касб-ҳунар таълимида ажратилган грантлар сони 45 мингтага оширилди», — дея қўшимча қилди Бош вазир.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев