Қозоғистонда йил охиригача 1 миллион гектар ер давлат мулкига қайтарилади

ASTANА. Кazinform - Жорий йил охиригача 1 миллион гектар ер давлат мулкига қайтарилади. Бу ҳақда ҚР Бош прокуратура маълум қилди.

Ер
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

“Прокуратура томонидан қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланилмаётган ва қонунга хилоф равишда берилган ер майдонларини республика даражасида қайтариш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Энг кўп ер участкалари Ақмола, Ақтўбе, Атирау, Қостанай, Манғистау, Павлодар вилоятларида қайтарилган. Жорий йилда республика бўйича қарийб 1 миллион гектар ер участкаларини давлатга қайтариш режалаштирилган”, — дейилади Бош прокуратуранинг агентлик расмий сўровига жавобида.

Айтиш жоизки, кейинги 4 йилда 17 миллион гектар ер давлатга қайтарилиб, муомалага киритилди. Яйлов тақчиллиги 29 миллион гектардан 8 миллион гектарга, яъни 4 баробарга камайди. Ердан улуши бўлган 11 минг кишининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинди.

Сўнгги хабарлар