Қозоғистонда йил бошидан буён ишини йўқотган 162 минг кишига ижтимоий тўлов берилди

Ижтимоий тўлов
Фото: gov.kz

ASTANА. Кazinform – 2024 йил 1 июн ҳолатига Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси (кейинги ўринларда - ДИСЖ) ҳисобидан ишсизлик бўйича ижтимоий нафақа олувчилар сони 162,6 минг нафарни ташкил этди, деб хабар беради ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизмати.

Шу билан бирга, жорий йилда 110 минг 300 нафар фуқарога биринчи марта тўлов тўланди. Тўловларнинг умумий миқдори 31,8 миллиард тенгени ташкил этди.

Амалдаги қонунчиликка кўра, ишдан бўшатилган ишчилар мажбурий ижтимоий суғурта тизимидаги иштироки ва охирги 24 ойдаги даромадига қараб 1 ойдан 6 ойгача бўлган ишсизлик учун ижтимоий нафақа олади. Йўқотилган даромаднинг 45 фоизигача тўлов ДИСЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ишдан бўшатилган ходимга тўловни тайинлаш учун:

- eGov.kz порталида авторизация;

- “Ишга жойлаштириш ва иш билан таъминлаш” бўлимида “Иш изловчини рўйхатга олиш” хизматини танлаш;

- онлайн хизматга буюртма бериш, барча бандларни тўлдириш ва электрон имзо билан имзолаш ва ариза юбориш керак;

- бир кун ичида сизнинг яшаш жойингиздаги карьера маркази (кейинги ўринларда - КМ) бўш иш ўринларини таклиф қилади;

- иш топилмаса, 3 иш куни ичида ишсиз мақоми масофадан туриб берилади (агар лозим бўлса, КМ ходими қўшимча маълумот тўплаш учун сиз билан боғланади);

Ушбу хизматни электрон меҳнат биржаси (enbek.kz) орқали ҳам олиш мумкин.

Ишсиз сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумот мавжуд бўлганда, Меҳнат вазирлигининг ахборот тизими мобил телефонга Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги тўлов тайинлаш хизматига розилик билдириш учун проактив форматда SMS-хабар юборади. Агар розизик берсангиз, SMS-хабарга жавоб бериш керак. Тўлов автоматик равишда тайинланади.

Эслатиб ўтамиз, ДИСЖ маблағлари ҳисобидан ишини йўқотган тақдирда тўланадиган ижтимоий тўлов ишдан бўшатиш сабабларидан қатъий назар амалга оширилади ва ишсиз шахсни иш қидириш вақтида қўллаб-қувватлашга мўлжалланган.

Сўнгги хабарлар