Қозоғистонда йил бошидан буён 23 мингдан ортиқ бино қурилди
ASTANA. Kazinform – 2024 йил январь-август ойларида қурилиш ишлари ҳажми 8,8 фоизга ошиб, 3 триллион 996 миллиард 800 миллион тенгени ташкил этди, дея хабар беради Kazinform ҚР Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги Миллий статистика бюросига таяниб.
Амалга оширилган қурилиш ишлари (хизматлари) турлари бўйича энг катта улуш турар-жой бўлмаган бинолар (умумий ҳажмнинг 22,9 фоизи), автомобиль йўллари (16,1 фоиз) ва турар-жой бинолари (14,3 фоиз) қурилиши бўйича ишларга тўғри келади.
Янги бинолар сони 23 545 тани, хонадонлар эса 93658 тани (+8,1%) ташкил этди.
Ҳудудлар бўйича республиканинг ўн саккизта вилоятида қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиши кузатилди.
Қизилўрда (42,6 фоизга), Шарқий Қозоғистон (37,2 фоизга), Қарағанди (34 фоизга), Жетису (32,7 фоизга), Туркистон (28,6 фоиз), Улитау (26,2 фоизга) Абай (21,8 фоизга) вилоятларида, шунингдек, Астана (41,6 фоизга) ва Чимкент (26,5 фоизга) шаҳарларида сезиларли ўсиш кузатилди.
Республикада жами қурилиш ишлари ҳажмининг 88,4 фоизи хусусий қурилиш ташкилотлари, 11,1 фоизи хорижий ва 0,5 фоизи давлат қурилиш ташкилотлари томонидан амалга оширилди.