Қозоғистонда ярим млн киши манзилли ижтимоий ёрдам олади

None
ASTANA. Kazinform – Йил бошидан буён 98,8 минг оилада 517,9 минг кишига манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатилди. Жорий йилда бу мақсадлар учун бюджетдан 67,3 миллиард тенге ажратилди, деб хабар беради Kazinform.

Манзилли ижтимоий ёрдам жон бошига ўртача даромади ҳудудий энг кам яшаш даражасининг 70 фоизидан паст бўлган ҳар бир оила аъзосига тайинланади.

Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб кам таъминланган оилалардаги мактабгача ёшдаги болаларга бериладиган кафолатланган ижтимоий пакет табиий ёрдам кўринишидан монетизация шаклига, жумладан 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун 1,5 БҲМ (2023 й. - 5 175 тенге) миқдорида қўшимча тўловга ўзгартирилди.

Жорий йил 1 июль ҳолатига кўра, 157,9 минг нафар болага, шу жумладан, 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга қўшимча тўловлар белгиланди.

Ҳозирда Қозоғистон фуқаролари манзилли ижтимоий ёрдам тайинлаш учун ўз яшаш жойидаги бандликка кўмаклашиш марказига, қишлоқ округи ҳокимига, шунингдек, egov.kz электрон ҳукумат портали орқали мурожаат қилишлари мумкин.


Сўнгги хабарлар