Қозоғистонда ярим миллион бола ногиронлик нафақасини олади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонликларга ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик учун 175,8 млрд тенге нафақа тўланди, деб хабар беради Кazinform.

Хусусан, 2022 йил май ойида ногиронлиги бўйича давлат ижтимоий нафақаларини тўлаш учун республика бюджетидан 27,7 млрд тенге, боқувчисини йўқотганлик бўйича нафақа тўлаш учун 8,2 млрд тенге сарфланди.

1 июн ҳолатига ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаси олувчилар сони 528,9 минг нафарга, боқувчисини йўқотганлик бўйича – 180,1 минг нафарга етди.

Ногиронлик ва боқувчисини йўқотган тақдирда давлат ижтимоий нафақаларининг миқдори ногиронлик гуруҳи ва сабабига, вафот этган боқувчисининг қарамоғидагилар сонига, шунингдек, «Республика бюджети тўғрисида»ги қонунда белгиланган тегишли молиявий йилдаги яшаш минимумига боғлиқ. .

1 июн ҳолатига кўра, ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаларининг ўртача миқдори 52 318 тенге, боқувчисини йўқотганлик учун бериладиган нафақалар 45 906 тенгени ташкил этади.


Сўнгги хабарлар
telegram