Қозоғистонда янги ташкил этилган вилоятларнинг бюджети қанча бўлади
«Бу ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсиш суръатларига тўхталиб ўтмоқчиман. 2022 йил якунларига кўра, Абай вилоятида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 2 триллион тенгега, Жетису вилоятида 1,1 триллион тенгега, Улитау вилоятида эса 1,2 триллион тенгега ошади», — деди Алибек Қуантиров.
Унга кўра, 2022 йилда Абай вилоятининг даромади 70 миллиард тенге, Жетису вилояти – 58 миллиард, Улитау вилояти – 48 миллиард тенгега етади.
«Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, янги ташкил этилган Алмати вилояти келажакда республика бюджетига донор бўла олади. Шу билан бирга, янги ташкил этилаётган ҳудудларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ортади. Хусусан, Абай вилоятида 1 триллион тенгега, Жетису вилоятида 275 миллиард тенгега ва Улитау вилоятида 855 миллиард тенгега ошади», — деди вазир.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов