Қозоғистонда янги субсидия механизмини жорий этиш 2023 йилгача қолдирилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев Ҳукумат йиғилишида қишлоқ хўжалигини субсидиялашнинг янги механизмини жорий этиш 2023 йилгача қолдирилганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Мавжуд субсидия тизимини ислоҳ қилишнинг бир қанча вариантлари ишлаб чиқилди ва ишчи гуруҳ йиғилишларида бир неча бор муҳокама қилинди.

Бироқ, жаҳон озиқ-овқат бозорларидаги сўнгги пайтларда рўй берган ўзгарувчанлик туфайли ва ички бозор барқарорлигини таъминлаш мақсадида субсидиялашнинг янги механизмини жорий этишни 2023 йил 1 январгача қолдиришга қарор қилинди. Шунга кўра, жорий йилда агросаноат мажмуасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш амалдаги субсидия қоидаларига мувофиқ амалга оширилади», — деди Ербол Қарашўкеев.

Унга кўра, маҳаллий агросаноат мажмуаси барқарорлигини таъминлаш мақсадида агросаноат мажмуасини субсидиялаш учун қўшимча маблағлар ажратиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

«Ушбу маблағлар ўтган йилдан бери тўпланган қарзни тўлашга йўналтирилади. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган товар ва моддий ресурслар нархининг ошиши оқибатларини бартараф этади», — деди вазир.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар