Қозоғистонда янги ўқув йилида 52 та мактаб янгидан фойдаланишга топширилди
ҚР Таълим-маориф вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилда 260 та мактабда таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. 1 сентябрга қадар 194 та объектни капитал таъмирлаш ишлари якунланиши керак.
Шунингдек, 1 сентябрга қадар 65 минг 600 ўринга мўлжалланган 52 та мактаб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. 2023 йил охиригача эса 66,4 минг ўринга мўлжалланган 102 та мактаб очилиши керак. Шу тариқа, 12 та авария ҳолатидаги ва уч сменада таълим берадиган 29 та мактаб масаласи ҳал этилади.
22 август ҳолатига кўра, республика бўйича мактабларни ички ишлар органларининг тезкор бошқарув марказларига улаш кўрсаткичи 98 фоизга етди.
Мактабларнинг 98 фоизи лицензияланган хавфсизлик агентликлари билан шартнома тузган. Мактабларни «сигнал тугмалари» билан таъминлаш даражаси ҳам 98 фоизга етди.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай