Қозоғистонда янги ўқув йили 25 майда якунланади

ASTANA. Кazinform - Янги 2023-2024 ўқув йили 25 май куни якунланади. Бу ҳақда ҚР Бош вазир ўринбосари – Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None

«Сўз сўнггида ўқув йилининг 36 ҳафтага узайтирилиши бўйича ўз фикримни билдирмоқчиман. Бу муаммо юзасидан жамиятда жуда кўп танқидий фикрлар билдирилди, ўқитувчилар жамиятидан таклифлар бўлди. Бу жаҳон тажрибаси эканини тан олишимиз керак. Бироқ, бундай янгиликни жорий қилишда энг пухта тайёргарлик талаб этилади. Вазирликнинг қарори тўғри бўлди, деб ҳисоблайман. Аммо шошқалоқлик бор эди. Шу ўринда, жорий ўқув йилида 34 ҳафталик ўқиш даврига қайтиб, дарсларни 25 майда якунлаган маъқул, деб ҳисоблайман», — деди Тамара Дуйсенова таълим ходимларининг республика август кенгашида.

Унга кўра, келгуси ўқув йилида зарур тайёргарлик ишларини олиб бориш ва ўқув дастурларини мослаштириш, 2025 йилдан бошлаб 36 ҳафталик ўқиш даврига қайтиш масаласини қайтадан ишлаб чиқиш зарур.


Сўнгги хабарлар