Қозоғистонда янги касб байрамлари пайдо бўлади
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги бошқарма бошлиғининг 8 та янги касб байрамларини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғи лойиҳасини тайёрлади. Ҳужжат 2024 йил 23 декабргача жамоатчилик муҳокамаси учун “Ashyq НҲА” порталида жойлаштирилган.

“Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирининг 2023 йил 29 июньдаги “Касбий байрамлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 258-сон буйруғига қўшимчалар киритиш ҳақида” Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирининг буйруғи лойиҳасидаги касб байрамлари рўйхатини қуйидаги номдаги кунлар билан тўлдириш кўзда тутилган:
– 28 январ – молиявий мониторинг органлари куни;
– июль ойининг биринчи якшанбаси – денгиз ва дарё транспорти ходимлари куни;
– август ойининг биринчи якшанбаси – темир йўл траспорти ходимлари куни;
– сентябрь ойининг иккинчи якшанбаси – назорат ўлчов асбоблари ва автоматлаштириш саноати ходимлари куни;
– 2 октябрь – Қозоғистон Республикасининг техник ва касб-ҳунар, ўрта таълимдан кейинги таълим ходимлари куни;
– октябрь ойининг охирги якшанбаси – автомобиль транспорти ходимлари куни;
– 10 ноябрь – бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳаси ходимлари куни;
– 13 декабрь – жиноят-ижроия тизими куни.
Бундан ташқари, Миллий матбуот куни ва радио куни Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг 2024 йил 16 августдаги 668-сонли қарори билан тасдиқланган, шу сабабли такрорланишининг олдини олиш мақсадида ушбу байрамларни ушбу рўйхатдан олиб ташлаш режалаштирилган.
Тегишли фаолият соҳаларидаги ваколатли давлат органлари томонидан янги касб байрамларини жорий этиш бўйича таклифлар киритилди.