Қозоғистонда янги касб байрами тасдиқланди

ASTANA. Кazinform – Қозоғистонда 10 ноябр куни рақамлаштириш ва ахборот технологиялари ходимлари куни нишонланади, дея хабар беради Kazinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб.
None

Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов «Қозоғистон Республикасида дам олиш кунлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги тегишли қарорни имзолади, бу ҳақда 689-сонли Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг 2017 йил 31 октябрдаги қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Қарорга кўра, 17 май куни нишонланадиган Алоқа ва ахборотлаштириш ходимлари куни «Алоқа ходимлари куни»га ўзгартирилди.

Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида янги касб байрамини тасдиқлаш ташаббуси билан чиқди. Бугунги кунда ушбу соҳада ходимларнинг умумий сони 155 мингдан ошади.

Рақамли трансформация жамиятнинг ҳаёт сифатини яхшилайдиган, меҳнат унумдорлиги ўсишини таъминловчи, иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширадиган асосий омиллардан биридир. Меҳнат бозорида ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассисларга талаб юқори.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон жорий йилда БМТнинг электрон ҳукуматни ривожлантириш глобал индексида (UN Global e-Government Development Index) 193 давлат орасида 28-ўринни эгаллади. Хусусан, мамлакат «онлайн хизматлар сифат индекси» бўйича 8-ўринда.

Қарор биринчи расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киритилади.

Сўнгги хабарлар