Қозоғистонда янги ҳосилдан ғалла экспорти 4 миллион тоннани ташкил этди

ASTANA. Kazinform – 2024 йилнинг сентябрь-декабрь ойларида янги ҳосилдан ғалла экспорти ҳажми 4 миллион тоннани ташкил этди, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 57 фоизга кўпдир, дея хабар беради Kazinform Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

ғалла
Фото: ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

ҚТЖ маълумотларига кўра, янги ҳосилдан Ўзбекистонга ғалла экспортининг ўсиши — 45%, Тожикистонга – 57%, Афғонистонга – 51%, Қирғизистонга – 19%, Хитойга – 10%ни ташкил қилган.

Эрон ва Озарбайжонга Қозоғистон ғалласини етказиб бериш сезиларли даражада ошди: Эронга экспорт 30 баробар, 15 минг тоннадан 455 минг тоннагача, Озарбайжонга эса 188 минг тоннани ташкил этди.

2025 йил бошидан буён 558 минг тонна ғалла экспорт қилинди, бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 8 фоизга кўпдир. Эронга экспорт ўсиши — 18,2 фоизни, Ўзбекистон ва Туркманистонга – 4 фоизни ташкил этди, Қирғизистонга етказиб бериш ҳажми 4,2 баробар ошди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 2024 йилда рекорд даражадаги 26,7 миллион тонна ғалла йиғиб олинган эди. 2024 йил охирига келиб ҚТЖ 8,1 миллион тонна ғалла экспорт қилди.

Ўзбекистонга — 3,3 миллион тонна, Тожикистонга — 1,2 миллион тонна, Қирғизистонга — 140 минг тонна, Хитойга — 1,7 миллион тонна, Афғонистонга — 289 минг тонна, Эронга — 526 минг тонна, Озарбайжонга 211 минг тонна етказиб берилди.

Сўнгги хабарлар