Қозоғистонда янги ГРЭС қурилади

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Экибастуз шаҳрида янги ГРЭС қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида «Самруқ-Қазна» АЖ бошқаруви раиси Алмасадам Сатқалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Унинг таъкидлашича, бугунги кунда жамғарма томонидан электр энергетикаси соҳасида 6 та устувор лойиҳани амалга ошириш бошланган. 1,2 триллион тенгелик лойиҳалар 2023 йилгача амалга оширилади.

«Бундан ташқари, жамғарма томонидан умумий қиймати 9 триллион тенгедан ортиқ бўлган 14 та лойиҳа амалга оширилади. АЭС қурилиши узоқ давом этишини инобатга олсак, яқин келажакда янги кўмир ишлаб чиқарувчи блокларни қуриш зарурати туғилади. Экибастузда қуввати қарийб 1200 МВт бўлган янги ГРЭС қуриш масаласи кўриб чиқилмоқда», - деди Алмасадам Сатқалиев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар