Қозоғистонда янги форматдаги мактабларга 100 минг ўқитувчи тайёрлашни режалаштирмоқда
«Олий таълим соҳасидаги муҳим йўналишлардан бири – педагог кадрлар тайёрлаш сифатини оширишдир. Педагогика олий ўқув юртларини ихтисослаштирилган аккредитация қилиш стандарти ишлаб чиқилади. Ўқитувчининг касбий қадриятларини замон талаблари асосида белгилаб берувчи компетенциялар ва касб стандартлари тизими ҳам ишлаб чиқилмоқда», — деди Саясат Нурбек Ҳукумат йиғилишида.
Унга кўра, «Қулай мактаб» лойиҳаси доирасида бўлажак мактаблар учун 100 минг нафар ўқитувчи тайёрлаш режалаштирилган.
«Бизнинг олдимизда педагогик таълим концепциясини янгилаш, «Болашақ» дастури бўйича олий ўқув муассасалари ўқитувчиларининг стажировкалари ҳамда рақамли ва янги технологиялардан кенг фойдаланиш вазифаси турибди», — дея қўшимча қилди вазир.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев