Қозоғистонда янги байрам тасдиқланиши мумкин

Ashyq ҳукумат порталида «Қозоғистон Республикасининг давлат байрамлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ҳукуматнинг 689-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги янги қарор жамоатчилик муҳокамасига чиқарилди.
«Кўрсатилган қарор билан тасдиқланган Қозоғистон Республикасида дам олиш кунлари рўйхатига қуйидаги бандлар қўшилсин: Қозоғистон Республикаси фуқаро авиацияси куни – 1 февраль; Совет қўшинларининг чекланган контингентини Афғонистон Демократик Республикасидан олиб чиқиш санаси 15 февраль», — дейилади қарор лойиҳасида.
Индустрия вазирлиги хабарига кўра, бу ташаббус Қозоғистон фуқаро авиацияси корхоналари уруш ва меҳнат фахрийлари қўшма кенгаши томонидан таклиф этилган.
Лойиҳанинг қабул қилиниши салбий ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди.