Қозоғистонда янги байрам таъсис этилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда Буюк миграция кунини тасдиқлаш режалаштирилмоқда. Тегишли қарор лойиҳаси «Открытые НПА» порталида эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform.

Лойиҳада Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг 2017 йил 31 октябрдаги «Қозоғистон Республикасида байрамлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 689-сон қарорига киритилган қўшимча ҳақида сўз боради.

«Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг 2017 йил 31 октябрдаги 689-сонли «Қозоғистон Республикасида байрамлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига қуйидаги қўшимча киритилсин: Қозоғистон Республикасида байрамлар рўйхати тасдиқлансин: қуйидаги мазмундаги 43-1-банд билан тўлдирилсин:

«43-1. 18 ноябр – Буюк миграция куни», — дейилади ҳужжатда.

Қайд этилишича, ушбу қўшимча Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Жамоатчилик миллий кенгашининг олтинчи йиғилишида берган топшириқларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасининг 25-бандини бажариш мақсадида киритилмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram