Қозоғистонда янги автомобилларга бўлган талаб ортиб бормоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2020 йилнинг 7 ойи давомида 621 мингта машина рўйхатга олинган. Бу ҳақда «ҚазАвтоӨнеркәсіп» автомобилсозлик саноати корхоналари уюшмаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳисобот даврида маъмурий полиция 621 982 та автомашинани рўйхатдан ўтказди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,7 фоизга камдир. Улардан 559 595 таси бир неча марта рўйхатдан ўтган, яъни бир кишидан бошқа кишига сотилган транспорт воситалари тоифасига киради. Биринчи марта рўйхатга олинган, яъни янги сотиб олинган транспорт воситалари 62 387 тани ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,5 фоизга кўпдир», - дейилади хабарда.

Шунингдек, жорий йилнинг январь-июль ойларида Қозоғистонда 26 та электромобиль рўйхатга олинган.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар