Қозоғистонда яна учта сунъий йўлдош яратилади
ASTANА. Кazinform – ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Жаслан Мадиев Сенатнинг ялпи мажлисида сунъий йўлдошларни алоқа соҳасига жалб этиш ишлари давом эттирилишини маълум қилди.
“Ерни масофадан туриб зондлаш лойиҳаларига келсак, учта ўрта даражадаги сунъий йўлдош яратиш бўйича шартнома имзоланди. Сунъий йўлдошларни 2027 йилда учириш режалаштирилган. Шунингдек, Мўғулистон билан сунъий йўлдошларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича шартнома имзоланди. Ногеостационар алоқа тизимига келсак, OneWeb ерусти станцияси фойдаланишга топширилди. Starlink орқали 1800 та мактаб интернетга уланган. 2026 йилда Amazon Kuiper ва SpaceSail тизимлари орқали чекка ҳудудларга интернет етказиб бериш режалаштирилган”, — деди вазир.
Жаслан Мадиев KazSat-3 сунъий йўлдошининг келажагига ҳам тўхталиб ўтди.
“KazSat-3R лойиҳасига келсак, KazSat-3 сунъий йўлдошини алмаштириш 2029 йилга мўлжалланган. Бу сунъий йўлдош алоқалари ва телекўрсатувларни узлуксиз узатиш учун зарурдир. Ҳозирда лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда. Сунъий йўлдош яратиш бўйича шартномани 2025 йилда имзолаш режалаштирилган”, — деди вазир.
Бунгача Қозоғистон 2025 йилда коинотга ўзининг ракетасини учириши ҳақида ёзган эдик.