Қозоғистонда яна битта модулли коронавирус касалхонаси ёпилди

ОRAL. Кazinform - Оралда коронавирусдан даволаш учун мўлжалланган 200 ўринли модулли шифохона ёпилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

Ғарбий Қозоғистон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси хабарига кўра, ягона бемор вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Унинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

«Модулли шифохона ёпилган бўлса-да, шифокорлар лозим бўлса ишга киришишга тайёр. Хитойда эпидемия яна кучайгани сабабли, коронавируснинг тарқалиш хавфи бор», — дейилади бошарма хабарида.

Бошқарма маълумотларига кўра, эмлаш бошланганидан буён вилоятда 276 013 нафар фуқаро биринчи компонент бўйича эмланган. Бу эмланиши керак бўлган аҳолининг 67 фоизини ташкил қилади. Бундан ташқари, 267 525 (65%) нафар фуқаро иккинчи компонент билан эмланган.

Вилоятда 79 минг 202 нафар фуқаро қайта эмланди. 11 468 киши Pfizer вакцинасини олди, шу жумладан 428 таҳомиладор аёл, 5 080 та эмизикли аёл, 5 944 та ўсмир ва 16 та ногирон.

Муаллиф: Елжан Ерали

Сўнгги хабарлар