Қозоғистонда яна 8 та касб байрами бўлади

Байрам
Фото: freepik.com

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда янги касб байрамлари пайдо бўлди, деб хабар бермоқда Kazinform агентлиги prokadrykzга таяниб.

Мамлакатдаги касб байрамлари рўйхатига қуйидагилар киритилди:

▪️Давлат хизматлари кўрсатиш соҳаси ходимлари куни – 7 апрель;

▪️Уй-жой коммунал хўжалиги ходимлари куни – 16 апрель;

▪️Метрология ходимлари куни – 20-май;

▪️Ветеринария ходимлари куни – 10 июль;

▪️Овчилар куни - сентябрь ойининг биринчи шанбаси;

▪️Қозоғистон Республикаси Олий таълим ходимлари куни - 1 октябрь;

▪️Стандартлаштириш ходимлари куни – 14 октябрь;

▪️Коррупцияга қарши кураш хизмати органлари куни – 18 ноябрь.

Шундай қилиб, Қозоғистонда ҳозир 63 та касб байрами бор.

Сўнгги хабарлар