Қозоғистонда яна 24 та давлат хизмати автоматлаштирилади
ASTANА. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Давлат хизматлари агентлиги раиси ўринбосари Салауат Муксимовнинг сўзларига кўра, давлат хизматларининг 26 тури бўйича электрон ёндашув ўрнатилади.
Унинг фикрича, хизмат кўрсатиш бизнесида рақамли ёндашувдан фойдаланмаслик қоғозбозликка олиб келади. Бу аввалги тажриба билан тасдиқланган.
– Бу, ўз навбатида, манфаатлар тўқнашуви ва коррупция хавфини келтириб чиқарарди. Жорий йилда бундай хизматлар улуши 96 фоизга етди. Келгуси йил охиригача 12 турдаги давлат хизматлари тўлиқ электрон форматга ўтказилади, - деди спикер Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Бундан ташқари, 24 та хизмат бўйича келишув жараёни автоматлаштирилади. 8 та маълумотнома хизмати “Электрон ҳукумат” порталидаги шахсий кабинетга ўтказилади. Эндиликда давлат идоралари ахборот тизимларидан маълумотларни олаётганлиги сабабли фуқаролар ҳар бир ҳужжатни сўраб идораларга бормайди. Бу вақтни тежаш учун жуда мос келади, - дейди маърузачи.
Шунингдек, давлат хизматининг 48 тури бўйича тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати оптималлаштирилади. Бу тахминан, 550 минг ҳужжатдир. Хусусан, тиббий маълумотномалар, таълим дипломлари, меҳнат дафтарчалари, шартномалар ва бошқа ҳужжатлар.