Қозоғистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми 5,1 фоизга ошди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда ялпи ички маҳсулот реал кўринишда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,1 фоизга ўсди, деб хабар беради ҚР Миллий статистика бюроси.

экономика
Фото: Мухтор Холдорбеков/Kazinform

Дастлабки маълумотларга кўра, 2023 йилнинг январь-декабрь ойларида ишлаб чиқарилган ялпи ички маҳсулот ҳажми 120,5 трлн тенгени ташкил этади.

Энг юқори ўсишни кўрсатган тармоқлар:

Қурилиш – 13,3%

Улгуржи ва чакана савдо; автомобиль ва мотоциклларни таъмирлаш — 11,3%

Ахборот ва алоқа — 7,5%

Ташиш ва сақлаш - 7,1%

Турар жой ва умумий овқатланиш хизматларини кўрсатиш — 5,4%

Кончилик ва карьерларни қазиб олиш — 4,6%

Ҳисоботга кўра, 2023 йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот 13276,7 АҚШ долларини ташкил қилган.

Сўнгги хабарлар