16:09, 20 Декабрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда яқин уч кунда об-ҳаво қандай бўлади
21-23 декабрда республиканинг шимолий ва шарқий қисмлари, шунингдек, республика марказида атмосфера жабҳаларининг ўтиши билан кечаси қор, кундузи ёғингарчилик (қор, ёмғир), шимолда ва шарқда кечаси кучли қор ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Қазгидрометга таяниб хабар беради.

- 23 декабрь куни Атлантика циклони таъсирида Қозоғистоннинг ғарбий ва жануби-ғарбий қисмида ёғингарчилик – ёмғир, қор ёғади. Республика бўйлаб ер музлаши, қор бўрони ва шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, туман тушиши кутилмоқда. Бироқ ҳаво ҳароратида кескин ўзгаришлар кутилмайди”, - дейди синоптиклар.