Қозоғистонда яқин уч кунда об-ҳаво қандай бўлади
Қазгидромет 11—13 ноябрь кунларига мўлжалланган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Каzinform.
Яқин кунларда, навбатдаги Атлантика циклони билан Қозоғистон ҳудудининг кўп қисмида ёғингарчилик кутилмоқда, ноябрда ҳаво анча илиқ бўлади.
— Ғарбдан шарққа силжиган циклон ўз йўли бўйлаб кучли ёғингарчиликни келтириб чиқаради: кечаси ёмғир ва қор, кундузи асосан ёмғир, 11 ноябрь куни шимоли-ғарбда, 12 ноябрь куни жанубда, 13 ноябрда республиканинг жануби-шарқида, республика жануби ва жануби-шарқидаги тогʻли ҳудудларда кучли ёғингарчилик (ёмғир ва қор) бўлади. 12 ноябрдан бошлаб антициклон ғарбга тарқала бошлайди, ёғингарчилик тўхтаб, кундузи ҳаво ҳарорати 8-18 даражагача кўтарилиши мумкин. Республика бўйлаб шамол кучайиши, кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда, - дейилади синоптиклар хабарида.