19:15, 01 Ноябрь 2021 | GMT +5
Қозоғистонда яқин уч кунда 20 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform - «Қазгидромет» РДК яқин 3 кунлик об-ҳаво маълумотларини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform.
«2-3 ноябр кунлари атмосфера жабҳаларининг ўтиши билан Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ўзгариб турадиган об-ҳаво кузатилади — ёғингарчилик (ёмғир қор билан тугайди), кучли шамол, туман, муз, қор бўрони кузатилади.
3-4 ноябр кунлари жанубий ва жануби-шарқий вилоятларда кучли ёғингарчилик кутилмоқда. Уч кундан сўнг совуқ шимоли-ғарбий антициклоннинг кириб бориши билан ёғингарчиликнинг босқичма-босқич тўхташи ва ҳаво ҳароратининг сезиларли даражада пасайиши кутилмоқда - шимоли-ғарбда кечаси ҳарорат 5 ... 15 даража совуқгача, шимолда, марказ, шарқда 10 ... 20 даража совуқ, жанубда 3. ..13 совуққача, жануби-шарқда 7-16 совуқгача ҳарорат пасаяди. Фақат Қозоғистоннинг ғарбий қисмида ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади», - дея таъкидлади синоптиклар.