Қозоғистонда яқин уч кун ичида ёмғир ёғиши ва ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда

дожди
Фото: freepik

ASTANA. Kazinform - Синоптикларнинг маълумотларига кўра, 15-17 август кунлари республиканинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ, дўл ёғиши, кучли шамол эсиши кутилмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Қозоғистоннинг шимоли-ғарбида ва шимолида, 16 августда марказда, 17 августда шарқий ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Республика бўйлаб кучли шамол эсиши кузатилади.

«Республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда: кундузи республика ғарбида +18+28°С гача, шимоли-ғарбда +15+26°С гача, шимолда +18+23°С гача, фақат мамлакат шарқида ва жануби-шарқида, кундузи кучли жазирама +35+38°C гача сақланиб қолади, 15 августда республиканинг жанубида +41°C гача, марказда +35°C гача жазирама иссиқлик бўлиши кутилмоқда», - дея хабар беради “Қазгидромет”.

Сўнгги хабарлар
telegram